Тожикистонда 1936 кишида коронавирус аниқланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i52379-Тожикистонда_1936_кишида_коронавирус_аниқланди
Ўтган бир сутка ичида Тожикистонда 207 кишида коронавирус аниқланди ва касалланганлар сони 1936тани ташкил этди. Қозоғистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 6751 нафарни, Қирғизистонда эса 1243 нафарга етган.
(last modified 2020-05-20T09:42:56+00:00 )
май 20, 2020 10:59 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда 1936 кишида коронавирус аниқланди

Ўтган бир сутка ичида Тожикистонда 207 кишида коронавирус аниқланди ва касалланганлар сони 1936тани ташкил этди. Қозоғистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 6751 нафарни, Қирғизистонда эса 1243 нафарга етган.

Тожикистонда  сўнгги бир кун давомида ўшлим ҳолати қайд этилмаган. Илгаригидек  вирус қурбонлари сони 41 нафара.

Шу ҳолда тожикистонлик мутахассислар мамлакатда камида бир ой кескин карантин жорий этишни тавсия этишмоқда. 19 май куни Тожикистонга ЮНИСЕФ ташаббуси билан 13 тонна тиббий воситалар гуманитар ёрдам сифатида олиб келинди.

Қирғизистонда кеча 27 кишида вирус аниқланиши билан, касалланиш ҳолатлари сони 1 243тага етди. Мамлакатда, 71 нафар бемор тузалиб, умумий соғайганлар сони 898 нафарни ташкил этмоқда. Касаллик натижасида Қирғизистонда 14 киши ҳаётдан кўз юмган.