Қирғизистон миллий хавфсизлик раиси: "Озодлик" радиоси мухбирлари пора олишган
(last modified Thu, 04 Jun 2020 08:38:11 GMT )
июн 04, 2020 13:38 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон миллий хавфсизлик раиси:

Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси назорат бўлинмаси раиси " Озодлик " радиоси қирғиз бўлинмаси мухбирларининг коррупциялашгани ва пора олишлари ҳақида хабар тарқатди.

Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси назорат бўлинмаси раиси Согин Сомидин ўтказилган йиғилишда  Туркияда террор этилган  хитойлик тожир Эркин Саймойти  бошқа бир хитойлик тожир  Ҳабибулло Абуқодир билан баҳслари сабаб, Қирғизистоннинг божхона идораси раисининг соибқ муовини Раҳим Матраимовга қарши хабарар ва мақолалар тарқатиши  учун " Озодлик" радиоси қиғиз бўлинмасига 100 минг доллар тўлагани ҳақида хабар берди.

"Раҳим миллион" лақаби билан танилган Матраимов эса  Саймойти ва Абуқодир билан ҳамкорликда  хитойлик маҳсулотларини ноқонуний транзит қилиши билан машғул эди.  Раҳим миллион  бу фаолиятлари орқали  700 миллион доллардан кўпроқ маблағларни Қирғизистондан чиқаргани айтилади.

Хабарга асосан Озодлик радиоси қирғиз хизмати  Саймойти сўзларига таяниб, бу ҳодисалар хусусида мақолалар ёзди ва Абуқодир билан баҳс мунозаралардан кейин, Қирғизистонни тарк этишга мажбур бўлган.

Саймойти ноябрь ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида номаълум шахслар томонидан террор этилганди.

Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси назорат бўлинмаси раиси ўз сўзларида " Озодлик" радиоси мухбирларини сўроқ қилиниши керак, чунки улар бундай мақолаларни тарқатишидан кейин Европага қочиб кетишган деб изоҳлади.