Жеенбеков: Ўзбекистон билан яхши қўшничилик муносабатларни сақлашга интиламиз
(last modified Sat, 13 Jun 2020 10:08:18 GMT )
июн 13, 2020 15:08 Asia/Tashkent
  • Жеенбеков: Ўзбекистон билан яхши қўшничилик муносабатларни сақлашга интиламиз

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Ўш вилояти Аравон тумани аҳолиси билан учрашув давомида Ўзбекистон билан яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни сақлашга интилишаётганини маълум этди.

Жеенбеков ўз сўзларида,  Қирғизистон Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирилди ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни «узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни яхши», дея таърифлади деб келтиради Газета.уз..

«Узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни яхши». Қирғиз ва ўзбек халқлари асрлар давомида дўстликда ёнма-ён яшаб келишган. Ота-боболаримиз икки халқнинг бирлигини сақлаб, бир-бирига яқин эдилар. Икки мамлакат нафақат жуғрофий жиҳатдан бир-бирига яқин, балки бизда битта тарих, битта дин, битта тил ва ўхшаш урф-одатлар мавжуд", — деди Сооронбай Жеенбеков.

Президент сўнгги йилларда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида нафақат савдо-иқтисодий, балки маданий-гуманитар алоқалар ҳам фаол ривожлантираётганини таъкидлади.

Қирғизистон президенти сўзлари шу ҳолдадирки, ўтган кунларда ўзбек-қирғиз чегараларида тўқнашувлар юз берганди.

 

Ёрлиқ