Тожикистон Россия билан парвозларни қайта тиклашга қарор қилди
Тожикистон Россия томонини мамлакат ҳукумати Россия билан парвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида расман хабардор қилди.
Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги бугун Россия томонига мактуб йўллаб, икки мамлакат ўртасидаги парвозларни қайта тиклашни сўради.
Ҳозирда Тожикистон давлати Россия томонининг жавоби кутилмоқда ва ижобий қарор қабул қилинса, гигиена ва санитария қоидаларини тўлиб ижро этиш билан бу жараён амалга оширилади.
Россия ва Тожикистон ўртасидаги парвозлар коронавирус пандемиясининг кенг тарқалиши билан тўхтатилган эди.
Шуни зикр этиш лозимки, Россия август ойининг бошида бир қатор хорижий мамлакатлар билан авиақатновларини қайта тиклашга қарор қилган.
Ўзбекистон давлати "Истанбул-Тошкент" чартер рейслар билан ўз фуқароларини Туркиядан ўз ватанларига қайтармоқда.
Ўзбекистон транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, жорий йилнинг март ойидан бошлаб ҳозирги кунгача ушбу мамлакатнинг 17 мингдан ортиқ фуқаролари Ўзбекистонга олиб келинди.