Қирғизистоннинг собиқ президенти қамоқхонага ўтказилади
Айни ҳолда мамлакат хавфсизлик қўмитасининг вақтинчалик ҳибсхонасида сақланаётган Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қамоқхонага ўтказиладиган бўлди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Атамбоев 2013 йилдаги қўзғолонда қатнашиш, гиёҳванд моддалар ва қурол контраданбаси сабаб 16 йил қамоққа ҳукм қилинган чеченистонлик Азиз Баткаев номли жиноятчини озод қилишда айбланмоқда.
Бишкек суди Қирғизистоннинг собиқ президентини коррупцияда айблаб 11 йил 2 ойга ҳукм қилди ва у ўтган йили қўлга олинди.
Унинг адвокати Замир Жашиев эса бундай қарор ва ҳукм мамлакат қонунчиликига зид эканлигини таъкиалаб, бунда айрим қирғиз масъуларининг шахсий адовати сабаб бўлганини эълон қилмоқда.