Марказий Осиё мактабларида янги ўқув йил бошланди
(last modified Sat, 05 Sep 2020 08:39:01 GMT )
сентябр 05, 2020 13:39 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё мактабларида янги ўқув йил бошланди

Дунёнинг кўпа жойлари каби Марказий Осиёда ҳам коронавирус пандемияси туфайли, ўқувчилар ва талабалар бир неча ой уйда бўлгаридан кейин дарсга қайтишмоқда.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистондаги мактабларда соғлиқни сақлашнинг турли имкониятлари мавжуд бўлмагани,  таълим соҳаси масъулларини кўп хавотирлар ва муаммоларга дучор этган, аммо қўшни Тожикистон давлати эса  коронавируснинг  янги тўлқинини олдини олиш учун лозим чоралар кўриб чиқаётгани эълон қилмоқда.

Қозоғистонда эса 3,3 миллион ўқувчининг 2,6 миллион нафари виртуал дарсларда қатнашмоқда.

Марказий Осиё  мамлакатларида ўқувчиларнинг соғлиғи билан боғлиқ хавотирлар ота -оналар ва ўқитувчиларнинг муаммоларига айланган. Бинобарин Туркманистон республикасида тегишли идоралар соатларини қисқартириб баъзи дарслар  очиқ ҳавода ўтказилмоқда.

Қирғизистонда эса тиббиёт ходимларининг назорати остида ҳам 1 сентябрь куни 156 минг 430 нафар ўқувчилар биринчи синфга бордилар.