сентябр 17, 2020 15:56 Asia/Tashkent
  • Афғонистон можароларини ҳал қилиш ТАПИ лойиҳасида Туркманистон учун

Афғонистон музокараларида Туркманистон вакили афғонлар ўртасида тинчлик ўрнатилиши билан Ашхобод давлатини иқтисодий лойиҳалари айниқса ТАПИ қувурлари линиясини амалга оширишига умид қилаётганини айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мардов  яқинда Қатарнинг Доха шаҳрида  минтақа мамлакатлари вакиллари ва айрим бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар намояндалари иштирокида ўтказилган  афғонлараро музокараларда Ашхобод Афғонистондаги можароларни ҳал қилишда  ёрдам беришга  тайёр деб изоҳлади.

Мардов ўз сўзларида Ашхобод давлати ТАПИ  газ қувури инфратузилмаси лойиҳалари, Туркманистон-Афғонистон-Покистон электр узатиш линияси, темир йўл алоқалари ва гуманитар ёрдам орқали Афғонистоннинг иқтисодий  интеграциясига кўмаклашиш билан бир қаторда сиёсий музококараларни ўтказишга тайёр деб қўшимча қилди.

Афғонистон ҳукумати ва Толибон вакиллари ўртасида биринчи музокаралар 12 сентябрь куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида бўлиб ўтди ва якунида томонлар узоқ муддатли тинчлик шартномаларини имзолашишларига ва бир-бирига қарши ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга умид билдирди.

Музокараларда 30 га яқин мамлакатлардаги сиёсий идоралар вакиллари шу жумладан Туркманистон ҳам қатнашди.

ТАПИ газ қувурини қуриш қиммати 12 миллиард долларга баҳоланмоқда ва Ашхобод ўтган йили Кобулга  Афғонистондаги қисмини қуриш учун зарур бўлган маблағларни  беришга ваъда бериб, аммо етказиб бермаганди.

 

Ёрлиқ