Қозоғистон ҳам Арманистон ва Озарбойнжон республикасини куч ишлатишдан ўзларини тийишга чақирди
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотида Арманистон ва Озарбойжон республикасини Тоғи Қорабоғ бўйича музокаралар олиб боришга ва можароларни ҳал қилиш учун куч ишлатишдан ўзларини тийишга маслаҳат берди.
Қозоғистон ҳукумати ўз баёнотида, Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон ресупбликаси ўртасидаги можаронинг авж олишидан хавотир билдирган ва ҳар икки томонни Тоғли Қорабоғ можаросини диалог орқали ҳал қилиб куч ишлатишдан ўзини тийишга даъват этган.
Қозоғистон ТИВ-и можарони Халқаро ҳуқуқ доирасида тинч йўл билан ҳал қилишга ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.
Эслатиб ўамиз Тоғли Қорабоғ минтақасида Арманистон ва Озарбойжон республикаси армиялари ўртасида юз берган якшанба кунидаги тўқнашувларда бир қатор одамлар ҳалок бўлиб айримлари яраланди.
Қорабоғ минтақаси бўйича зиддиятлар 1998 йилда бошланиб, 1991 йилда чет эл давлатларининг аралашуви билан Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида ҳарбий можарога айланди.