Қирғизистонда бўлиб ўтган парламент сайловларнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
(last modified Mon, 05 Oct 2020 06:27:26 GMT )
октябр 05, 2020 11:27 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда бўлиб ўтган парламент сайловларнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Қирғизистонда кеча ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, 7-чақириқдаги парламентга сайловларда иштирок этган 16та партиядан 4таси ўтди.

Қирғизистон Республикаси марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, айни вақтда парламентга ўтиш учун зарур бўлган 7 фоизлик тўсиқдан “Биримдик” (24,96 фоиз), “Мекеним Киргизстан” (24,33 фоиз), “Киргизстан” (8,9 фоиз), “Бутун Киргизстан” (7,2 фоиз) партиялари ўтган. Уларга 6,94 фоиз тўплаган “Мекенчил” партияси қўшилиши мумкин.

Маълум қилинишича, 90 фоиз сайлов участкасидан олинган маълумотлар қайта ишланган. 

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Қирғизистон парламенти сайловлари бўйича расмийлари сайловларда 1 миллион 280 минг 240 киши яъне 56 фойизи қатнашганини маълум этган.

Агар рақамлар ўзгармаса, парламентга ўтган партиялар орасида депутатлик ўринлари қуйидагича тақсимланади: “Биримдик” - 41, “Мекеним Киргизстан” - 40, “Киргизстан” - 15, “Бутун Киргизстан” - 12, “Мекенчил” - 12.

Бу орада 2,15 фоиз овоз тўплаган “Социал-Демократлар” партияси вакиллари муддатсиз норозилик намойиши бошлашларини эълон қилишган. Улар сайловлар натижаларини ноқонуний деб топишни талаб қилишмоқда ва бошқа партияларни уларни қўллаб-қувватлашга чақиришмоқда. 

Ёрлиқ