Қирғизистонда яна хаос. Эътирозчилар президентлик саройига ҳужум қилиб, уни ишғол қилишди
(last modified Tue, 06 Oct 2020 06:26:41 GMT )
октябр 06, 2020 11:26 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда яна хаос. Эътирозчилар  президентлик саройига ҳужум қилиб, уни ишғол қилишди

Қирғизистонликлар парламиент сайловлари натижаларига норозилик сифатида ҳукумат биноларига бостириб киришмоқда.

Ройтерз ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, якшанба кунги сайловларида Қирғизистон президенти Сооренбай Жеенбековга яқин бўлган иккита партия ғолиб чиққани ортидан минглаб қирғизистонлик намойишчилар  кенг-қамровли митингларни бошлашди.

 Кеча кечқурун полиция намойишчиларни тарқатиб юборган, аммо намойишчилар Бишкекнинг асосий майдонига қайтарилган ва президенти жойлашган бинога бостириб киришган. Бугун ушбу бинода ёнғин юз берди.

Ундан кейин намойишчилар, Қирғизистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси қароргоҳи томон юриб коррупцияда айбаниб қамоққа олинган собиқ президенти Алмазбек Атамбоевни қамоқхонадан озод қилишган.

Қирғизистонда намойишчилар талаби билан коррупция учун судланган собиқ бош вазир Сапар Исаков колониядан озодликка чиқарилди.

Шунингдек, намойишчилар талаби билан собиқ депутатлар Равшан Жээнбеков ва Садир Жапаров ҳам озод этилган

Намойишчилар Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбековни айтишича, Халқаро кузатувчилар мамлакатдаги парламент сайловларини эркин ва қонуний деб баҳолашган.

Қирғизистон парламент сайловлари 4 октябрь кун бўлиб ўтганди.