Тожикистонда президентлик сайловдан бир кун аввал “сукут сақлаш куни” эълон қилинди
(last modified Sat, 10 Oct 2020 11:50:33 GMT )
октябр 10, 2020 16:50 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда президентлик сайловдан бир кун аввал “сукут сақлаш куни” эълон қилинди

Тожикистонда президент сайловлари арафасида ҳар қандай тарғибот-ташвиқот тақиқланди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон Марказий сайлов комиссияси бугунги баёнотида " сукут сақлаш  куни" эълон этди ва ҳар қандай президентлик кампаниясини тақиқлади.   

Тожикистон конституцияси асосида, президентлик сайловолди компаниясидан 24 соат олдин сайловолди ташвиқотини олиб бориш ёки жамоатчилик билан учрашуви тақиқланади.

Тожикистон ОАВ-и  ҳам президентлик номзодларнинг тарғибот материалларини нашр этиш орқали қўллаб- қувватлаш ҳуқуқига эга эмас.

Тожикистон президентлик сайлови эртага- якшанба куни соат 8:00 да 5 номзод иштирокида бошланади ва кечки соат 20: 00 гача давом этади.