октябр 11, 2020 11:03 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда президент сайловлари ўтказилмоқда

Бугун, 11 октябрь куни, мустақил Тожикистон тарихида олтинчи президент сайловларига овоз бериш бошланди.

Тожикистон ҳудудида жами 3 414 та сайлов участкалари очилган. Улар маҳаллий вақт билан 20:00 да ёпилади/

Бундан ташқари, 29 та хорижий мамлакатда 39 та сайлов участкалари очилган. Россияда овоз бериш бешта шаҳарда – Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Уфа ва Екатеринбургда бўлиб ўтади.

Бу йил мамлакат президенти лавозимига 5 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда: Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва республика Ёшлар иттифоқи, Халқ демократик партиясидан Эмомали Раҳмон, Аграр партиясидан Рустам Латифзода, Социалистик партиясидан Абдуҳалим Ғаффоров, Тожикистон Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода ва Коммунистик партиядан Мирож Абдуллоев.

Сайловларда ғалаба қозониш учун сайловчиларнинг камида 50 фоизининг овозини тўплаш керак. Бунда сайловлардаги иштирок 50 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. 1994 йилдан бошлаб барча сайловларда амалдаги давлат раҳбари Эмомали Раҳмон ғолиб бўлган. Президент яширин овоз бериш йўли билан етти йилга сайланади.

Ёрлиқ