октябр 15, 2020 13:52 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқиш қарорига келди

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, мамлакатдаги юзага келган ижтимоий-сиёсий вазият туфайли қирғиз халқига мурожаат қилиб, истеъфога чиқиш қароригат келганини маълум қилди.

Жээнбековнинг Қирғизистон халқига мурожаатини Спутник сайти келтирган.

“Азиз ватандошлар!

Мамлакатимиз пойтахти Бишкек шаҳрида - ижтимоий-сиёсий вазият кескинлигича қолмоқда.

Кеча Жўқори Кенеш Ҳукумат таркибини тасдиқлади, мен тегишли лавозимга тайинлаш тўғрисидаги Қирғизистон Республикаси президентининг фармонларини имзоладим. Аммо бу кескинликни юмшатмади.

Афсуски, тажовузкорлик пасаймаяпти, менинг зудлик билан истеъфога чиқиш талаб давом этмоқда

Ҳозирги вазият икки томонлама можарога яқин.

Бир томондан - намойишчилар, бошқа томондан - ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари.

Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари давлат қароргоҳини ҳимоя қилиш учун қурол ишлатишга мажбур. Бундай ҳолда, қон тўкилади, бу муқаррар. Иккала томонни ҳам провокацияларга берилмасликка чақираман.

Ҳурматли ватандошлар!

Мен учун Қирғизистонда тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқимизнинг бирлиги ва жамиятдаги осойишталик ҳамма нарсадан устундир. Мен учун ҳар бир ватандошимнинг ҳаётидан азизроқ нарса йўқ.

Мен ҳокимиятни ушлаб турмаяпман. Мен Қирғизистон тарихида ўз фуқаролари қони тўккан ва ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман.

Шунинг учун мен истеъфога чиқишга қарор қилдим.

Мен Жапаровни ва бошқа сиёсатчиларни пойтахтдан ўз тарафдорларини олиб чиқиб, Бишкек аҳолисига тинч ҳаётни қайтаришга чақираман.

Ҳеч бир ҳокимият мамлакатимизнинг яхлитлиги ва жамиятдаги тотувликка арзимайди.

Барчамизни Худо асрасин, юртимизда тинчлик ва осойишталик бўлсин!", - деди президент ўз мурожаатида.

 

 

Ёрлиқ