Россия мудофаа вазири Қозоғистон президенти билан учрашди
Қозоғистон президенти Нурсултон шаҳрида Россия мудофаа вазирини қабул қилганида, икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди.
Учрашувда Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев ҳарбий соҳада Қозоғистон ва Россия ўртасидаги стратегик ва иттифоқичлик муносабатларида муҳим рол ўйнашини таъкидлади.
У ўз сўзларида икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги янги битим имзоланишини қўллаб -қувватлади ва бу ҳаракатни Россия мудофаа вазирининг Қозоғистонга ташрифининг муҳим натижаларидан бири дея атади.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам бу шартнома Россия ва Қозоғистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик соҳасида имзоланган ҳужжатлар орасида энг муҳим ва кенг- қамровли ҳужжат эканлигини баён этди.
Сергей Шойгу ўз сўзларида бугунги кунда дунёдаги энг муҳим муаммолар ҳақида гапириб, икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик анънавий равишда стратегик ва иттифоқдош характерга эга деб айтди.
Россия мудофаа вазири Қозоғистон президентига Россия ҳарбий кучларининг Москванинг " Қизил майдонида" ғалаба йиллигига бағишланган парадда муносиб иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирди.
Учрашув якунида Қозоғистон президенти Россия мудофаа вазирини иккки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирлади.