Тошкент ва Душанбе доимий парвозларни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олишди
(last modified Sat, 24 Oct 2020 05:59:35 GMT )
октябр 24, 2020 10:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида парвозлар қайта тикланади
    Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида парвозлар қайта тикланади

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари икки мамлакат пойтахтлари орасида доимий парвозларни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олишди

"Ҳозирча парвозлар бошланиш аниқ санаси ҳамда икки пойтахт орасида қатновлар сони маълум эмас. Айни дамда ушбу масала муҳокама қилинмоқда", - дейилган расмий Спутник хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Душанбе орасида парвозлар пандемия туфайли 16 март куни бекор қилинган эди. 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон чегаралари орқали барча транспорт турларида киришга рухсат берилди. 

Uzbekistan Airways компанияси талабига биноан, парвозга фақат манфий натижали ПЗР тест топширган йўловчилар қўйилади. Тест парвоз вақтида 72 соатдан узоқ бўлмаган вақт ичида топширилган бўлиши керак.