ноябр 10, 2020 16:03 Asia/Tashkent
  • Тожик ёзувчиси Баҳманёр вафот этди
    Тожик ёзувчиси Баҳманёр вафот этди

Баҳманёр номи билан шуҳратқозонган таниқли Тожик ёзувчиси Нажмиддин Амини Арабзода Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 66 ёшида вафот этди.

Форс ахборрт агентлигининг хабар қилишича, Баҳманёр Арабзода 1954 йилда  Панжакент шаҳрида туғилиб 1977 йилда Тожикистон Милий университетининг шарқшунослик факультетини тугатган.

Машҳур ушбу ёзувчи 1983 йилдан 1986 йилгача Ливияда таржимон бўлиб ишлаган , қайтиб келганидан кейин " Адабиёт ва санъат" миллий нашрлари ва " " Садои Шарқ" журналида ишлаган.

Тожикистонда Устод Садруддин Айний номидаги мукофот совриндори бўлган " Зарина Зарнигор" ҳикоялар тўплами,, " Ишқи сайёд" /1984/, " Асби оби" /1988/, "Дуди Ҳасрат" /1994/, " Сармддеҳ", ушбу таниқли ёзувчининг машҳур асарларидандир.

 Баҳманёр  1987  йилдан бери Тожикистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси эди.

 

Ёрлиқ