Тожикистонда кадрлар алмашинуви амалга оширилди
Тожикистон республикаси президенти бир қатор тожик хавфсизлик ва иқтисодий мулозиларини ишдан бўшатиб айримларини янги лавозимга тайинлади.
Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон чиқарган фармонида Тожикистонинг гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш агентлиги раиси Шерхон Салимзодани ўз лавозимидан озод этди.
Тожикистон президенти яна бир фармони билан Суғд вилоятининг собиқ прокурори Ҳабибуллоҳ Воҳидзодани мамлакатнинг наркотика ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш агентлигининг янги раҳбари этиб тайинлади.
Эмомали Раҳмон шунингдек яна бир фароминда Суғд вилояти маркази -Хужанд шаҳрини ҳокими Маъруф Муҳаммадзоданинг ўз лавозимидан четлаштириб, унинг ўрнида Фирдавс Шарифзодани шаҳар ҳокими этиб тайинлади.
Бундан ташқари Тожикстон президентининг бошқа бир фармони асосида Хайриддин Абдулраҳмон давлат сирлари бўйича марказий идора раҳбари лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнида Адҳам Абдуллозода ушбу лавозимга тайинланди.