Қирғизистонда Россия ҳарбий полицияси бўлинмаси очилади
(last modified Wed, 02 Dec 2020 10:28:45 GMT )
декабр 02, 2020 15:28 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда Россия ҳарбий  полицияси  бўлинмаси очилади
    Қирғизистонда Россия ҳарбий полицияси бўлинмаси очилади

Россиянинг Тошкентдаги расимй вакилларидан бири Қирғизистон мамлакатида Россия ҳарбий полицияси бўлими ташкил этилиши ва фаолиятини бошлашини эълон қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ҳарбий масъулларидан бири Смирнов  Қирғизистонда қишки таълим бошланиши билан бир вақтда, Кант авиабазасида доимий равишда Россия ҳарбий полиция бўлими ташкил этилиши ва  1 декбарда иш бошлашини таъкидлади.

Исми ошкор қилинмаган рус ҳарбий расмийси шунингдек ушбу бўлинма, Россиядан ташқарида жойлашган бу мамлакатнинг уччинчи ҳарбий полиция бўлинмасидир.   Яна икки бўлинмалари Тожикистон ва Қозоғистонда жойлашган деб қўшимча қилди.

Россия ҳарбий амалдори шунингдек, Қирғизистондаги Россия ҳарбий полициясининг асосий вазифалари бўлинмалар жойлашган маконларда қонуний тартиб ва ҳарбий интизомни сақлаш шунингдек Қирғизистондаги рус ҳарбий объектларини ҳимоя қилиш ҳисобланади.