Қозоғистон президенти Россия вице-президентини қабул қилди
(last modified Sat, 05 Dec 2020 12:04:32 GMT )
декабр 05, 2020 17:04 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти Россия вице-президентини қабул қилди
    Қозоғистон президенти Россия вице-президентини қабул қилди

Россия вице-президенти ва Қозоғистон президенти икки мамлакат ўртасида иттифоқчиликни кучайтиришни таъкидлашди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Нурсултон шаҳрида  Россия вице - президенти Дмитрий Козак Қозоғистон  президенти Қосим Жомарт Токаев билан учрашганида, икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо -иқтисодий ва гуманитар соҳасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш масаласини муҳокаама қилишди.

Мазкур хабарга биноан, Россия ва Қозоғистон расмийлари  Евроосиё иқтисодий олий кенгашининг йиғилиши доирасида муҳокама этилган Евроосиё интеграциялашуви масаласини муҳокама қилишди.

Қозоғистон президенти Жомарт Токаев Россия вице-президенти Дмитрий Козакни қабул қилганида  Россия билан Қозоғистонниг иттифоқчилик муносабатларини кучайтириш дастурида эканлигини қўшимча қилди.

Россия ва Қозоғистон расмийлари  икки мамлакат президентлик идоралари  ўртасидаги муносабатларни  оширишни таъкидлашди.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия  ва Арманистон мамлакатини аъзолигида 2000 йил 10 октябрида ташкил этилган.

 

Ёрлиқ