Қирғизистонда террорчилик ҳужумнинг олди олинди
Январ 03, 2021 14:27 Asia/Tashkent
Қирғизистон Миллий Хафсизлик қўмитаси мамлакатдаги яна бир терактни олдини олганини хабар қилди.
Кеча Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси наттоғи ушбу қўмита ва қўшни давлатлардан бирининг махсус хизмати ҳамкорлигида Қирғизистон ҳудудида терактнинг олди олинганини қўшимча қилди.
Қирғизистоннинг ушбу расмийсининг айтишича, ўтказилган тезкор амалиёт натижасида, Ўш вилоятида 1998 йилда туғилган қирғизистонлик ҳибсга олинди.
Қирғизистон Миллий қўмитаси наттоғи бу шахснинг кимлига ҳамда қайси қўшни мамлакат билан ҳамкорлик қилгани тўғрисида маълумот бермади.
Қирғизистон шимоли -шарқидаги Ўш вилояти Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадошдир.