Январ 11, 2021 10:52 Asia/Tashkent
  • Қозоғистоннинг ҳукмрон партияси  парламент сайловларида  ғалаба қозонди
    Қозоғистоннинг ҳукмрон партияси парламент сайловларида ғалаба қозонди

Қозоғистоннинг ҳукмрон партияси «Нур Отан» парламент сайловларида қўлга киритган 72 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.

10,2 фоиз овоз билан «Оқ йўл» демократлар партияси ҳамда Қозоғистон Халқ партияси (9 фоиз) ҳам парламентдан жой олади. Қолган партиялар эса етти фоизли тўсиқдан ҳам ўта олмаган.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси сайловларнинг якуний натижасини 17 январга қадар эълон қилади. Мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, «Нур Отан» партияси етакчиси сайловлардаги ғалаба билан партияни табриклаган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда бундан олдинги парламент сайловлари 2016 йилдан ўтказилган. Ўшанда «Нур Отан» партияси 82 фоиз овозларин қўлга киритганди.

Ёрлиқ