Январ 19, 2021 12:41 Asia/Tashkent
  • КХШТ ҳам ШҲТ ва МДҲ билан ҳамкорликларини кенгайтирмоқда
    КХШТ ҳам ШҲТ ва МДҲ билан ҳамкорликларини кенгайтирмоқда

КХШТ доимий кенгашининг 2021 йилдаги биринчи йиғилиши Тожикистон раислигида бўлиб ўтди.

Тожикистоннинг доим вакили Ҳасан Султонов раислигида, ҳамда Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия вакиллари ва бу ташкилот бош котиби Станислав Зась иштирокида Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотининг 2021 йилдаги илк йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу учрашувда,  КХШТнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги  замонавий муаммолар ва таҳдидларга қарши кураш борасидаги муносабатларини кўриб чиқди.

Йиғилиш қатнашувчилари шунингдек  КХШТга аъзо давлатларнинг Яқин Шарқ /Ғарбий Осиё/ ва Африка шимолидаги вазиятни барқарорлаштиршга қаратилган саъй -ҳаракатлари тўғрисидаги баёноти бораисда келишиб олишди.

Терроризмга қарши кураш,  янги технологиялардан фойдаланиш,  оммавий қирғин қуроллар турларини ишлаб чиқаришни таъқиқлаш, дунёда барқарорликни таъминлаш бу йиғишида муҳокама этилган бошқа мавзулардан эди.

 

Ёрлиқ