Январ 19, 2021 16:46 Asia/Tashkent
  • Эроннинг \\\\\\\\\\\\\\\
    Эроннинг \\\\\\\\\\\\\\\" Дар чашми бод\\\\\\\\\\\\\\\" телесериалида рол ижро этган тожикистонлик актёр вафот этди

Эронда суратга олинган " Дар чашми бод" / Шамолл кўзида/ тарихий-эпик телесериалида рол ўйнаган тожикистонлик таниқли актёр Ҳабибуллоҳ Абдуразоқов дунёдан кўз юмди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун актёрнинг ўғли Шаҳбоз Абдураззоқов Твиттер саҳифасида:" Отам бизни тарк этдилар. Бугун соат  11:00 да отам менинг қўлларимда фоний дунё билан хайрлашдилар. Дўстлар уларнинг руҳларининг шодлиги учун дуо қилинглар"- деб ёзди.

Эроннинг " Дар чашми бод" телесериали / Шамол кўзида/ ҳижрий -шамсий  1300, 1320 ва  1360 йиллари / яъне 1920 -1940 ва 1980 йилларидаги Эрон ва минтақада  юз берган ижтимоий ва сиёсий айрим воқеаларга бағишланган.

Сериалнинг биинчи  қисматлари Эрондаги Қожорийлар сулоласини сўнгги йиллари, иккинчи қисми  Паҳлавийлар даври ва Иккинчи жаҳон уруши,  уччинчи давраси эса Эрон Ислом Инқилобидан кейин Эрон ва Ироқ ўртасидаги мажбурий урушда Хуррамшаҳрни озод этилгании воқеаларни ўз ичига олган.

Сериалда эронлик актёрлар билан бир қаторда 4 нафар тожик актёр ва актриссалар жумладан Ҳабибуллоҳ Абдураззоқов / Ҳисом оғо/ рол ижро этган.

Таниқли тожик актёри шунингдек Эроннинг  " Шукрона"  номли сериалида  ҳам тожик полицияси майрори ролини ўйнаган.

 

 

 

Ёрлиқ