Туркманистон Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинасини маъқуллади
Туркманистон давлати Россиянинг коронавиурсга қарши вакцинасини маъқуллаб тасдиқлаган биринчи республика бўлди.
Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Sputnik-5 вакцинасини тасдиқлади.
Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раиси вакцинанинг ижобий таъсири ва самарадорлигига тўхталиб, ҳозирда бу вакцина коронавирусга қарши курашда дунё миқёсида энг таъсирчан ва етакчи дори-дармонлардан бири бўлиб, дунёнинг турли минтақаларидаги кузатув ва назорат муассасалари томонидан аллақачон тасдиқланган деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Спутник-5 вакцинаси Россиянинг Гамалея Эпидемиология ва микробиология Маркази томонидан ва Москва давлатининг тўғридан-тўғри инвестициялари билан ишлаб чиқарилан.
Мазкур вакцинанинг муҳим афзалликларидан бири сифатида хавфсизлиги, самарадорлиги ҳамда узоқ муддатли салбий оқибатларининг йўқлигидир.
Таҳлил натижаларига кўра, ушбу вакцинанинг самарадорлиги 91,4 фоизни оғир ҳолатларда эса 100% ни ташкил қилади.