Қозоғистонда " соя халқ ҳукумати" ни яратишнинг шивири эшитилмоқда
Қозоғистоннинг рўйхатдан ўтмаган " Эл Тираги" партиясининг ташкилий қўмитаси раиси мамлакатда "соя халқ ҳукумати"ни ташкил этиш ниятини эълон қилди.
Қозоғистон қуйи палатасидаги ҳукмрон Нур Отан партиясининг собиқ вакили Нуржан Алтаев матбуот йиғилишда, парламентда ушбу партия ва унга боғлиқ ташкилотлар вакилларини пайдо бўлиши билан ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Бундан ташқари аввалги кабинет сақланиб қолганлигини ҳисобга олиб, улар биринчи марта рўйхатдан ўтмаган Эл Тираги партиясини мамлакатда соя халқ ҳукуматини ўрнатиш заруриги тўғрисида эълон қилишмоқда.
Нуржан Алтаевнинга айтишича, " соя халқ ҳукумати" одатий тажрибадир , масалан Британияда бундай кабинет ҳукумат томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланади ва моялиялаштирилади.
Қозоғисоннинг қуйи палатасидаги ҳукмрон Нур Отан партиясининг собиқ вакили соя ҳукуматининг асосий вазифаси ва ҳатти -ҳаракатини амалдаги ҳукумат фаолияти устидан доимий назоратни таъминлашдан иборат эканлигини қўшимча қилди.
Алтаев шунингдекк соя халқ ҳукумати аъзоларини вазирлар ҳатти -ҳаракатларини синчковлик билан кўриб чиқиш ва лозим бўлганда ўз ақидалари ва тажрибаси асосида аксиламал кўрсатишини маълум қилиб, Қозоғистонда 30 кун ичида вазирларни алмаштирадиган кабинет тузилиши кутилмоқда деб аниқлик киритди.