Тожикистон президенти КХШТ Бош котиби билан учрашди
Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва КХШТ Бош котиби Александр Заснинг учрашуви бўлиб ўтди.
Имомали Раҳмон КХШТ Бош котиби Александр Зась билан учрашувида, бу ташкилот котиблигининг келаси дастурларини тайёрлаш ҳамда ўтган йилги КХШТ йиғилишда таклиф этилан ташкилотга аъзо давлат раҳбарларининг ташаббуси билан Тожикистон раҳбариятининг устувор йўналишига ишора қилишди.
Тожикистон президенти ўз сўзларида бузғунчи ва экстремистик ғояларни кенгайитирувчи оқимларга қарши таъсирчан кураш олиб бориш, интернет орқали турли жиноят ва ноқонуний ҳаракатларга қарши кураш ҳамда алоқа технолгиялардан фойдаланиб турли хил бошқа ноқонуний ҳаракталарга қарши курашда КХШТдаги потенсиалларини янада кенгайтиришнинг аҳмиятини эълон қилди.
КХШТнинг тожик -афғон чегарасидаги кескинликларни камайтириш мақсадидаги ҳаракталарини кучайтириш ва ташкилот томонидан террорчи сифатида тан олинган ташкилотлар рўйхатини тузиш каби ташаббусларни амалга ошириш мамасалалари ҳам бу учрашувда кўриб чиқилди.
Раҳмон ва Зас ўртасида бўлиб ўтган учрашувда шунингдек КХШТнинг турли хавф-хатарлари ва хавфсизлик таҳдидларига қарши таъсирчан кураш олиб бориши ҳам таъкидланди.