феврал 24, 2021 13:22 Asia/Tashkent
  • Бишкек ва Москва учувчисиз учоқлардан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилишади
    Бишкек ва Москва учувчисиз учоқлардан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилишади

Қирғизистон Бош вазири Улуғбек Маъруфов Россия мудофаа вазирлиги билан дронлардан фойдаланиш тўғрисидаги протокол лойиҳасини имзолади.

Мазкур лойиҳага биноан ҳар икки томон ҳам Москва давлатини  Қирғизистондаги Кант базасида  4 та  Orlan-10  ва иккита  Forpost  русумидаги учувчисиз самолётларини жойлаштириши хусусида келиша олишди.

Хабарга кўра,  учувчисиз учоқлардан фойдаланиш бўйича ҳамкорликларни ривожлантириш мақсадида ҳар икки томон хавфсизликни таъминлаш учун Қирғизистон ҳудудида  дронлар ва учувчисиз учоқлар тизимларини жойлаштириш қарорига келишди.

Қирғизистон республикаси нефт ва газ захираларига эга бўлмаганлиги сабабли бу соҳада Россиядан ёрдам олади. Россия яқинда ҳам  коронавирусни  аниқловчи тест ва мобил лабораторияни бепул тарзда Қирғизистонга тақдим этишини маълум қилганди.

 

Ёрлиқ