Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегара олди аҳолиси ўртасидаги ер можароси
Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегара олди аҳолиси ўртасидаги ер можароси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегара олди аҳолиси ўртасидаги ер можароси" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Тожикистон ва Қирғизистон республикалари расмийлари ўртасида икки мамлакатнинг ер масаласидаги ихтилофларини ва келишмовчиликларини юмшатиш учун қилаётган барча саъй-ҳаракатларига қарамай айрим хабарларга кўра, икки томоннинг чегара ҳудудларидаги туманларида истиқомат қиладиган аҳоли ўртасида кескин вазият янада шиддатли тус олган. Икки давлатнинг чегара ишлари бўйича комитетларининг музокаралар ўтказиш доирасида жиддий уринишлари билан бир пайтда, оммавий ахборот воситалари Баткент ва Исфара вилоятларининг чегара олдидаги айрим қишлоқлар аҳолиси ўртасида тўқнашувлар янада кескин бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқатишмоқда, бу ҳам бўлса икки давлат масъулларининг чегара масалаларини ҳал этишдаги барча саъй-ҳаракатлари таъсирга эга эмаслигидан дарак бермоқда. Тожикистон республикасининг чегара зонасида яшайдиган аҳоли вакилларининг айтишича, Қирғизистоннинг чегара бўйича масъуллари бундан икки кун олдин Тожикистон чегарасидан 500 метр ичкарига кириб ўзларининг давлат белгиларини ўрнатишган ва ушбу минтақани кечаю кундуз қўриқлаб мазкур территорияда яшайдиган аҳолини ушбу ҳудудга киришларига тўсқинлик қилишияпти. Мазкур чегара олди минтақасида икки давлат томонидан белги қўйилмаганлиги ва чегара зонаси аниқ бўлмаганлиги боис, Тожикистон ва Қирғизистон чегара зонасида истиқомат қиладиган аҳоли ўртасида жиддий тўқнашувлар келиб чиқишига олиб келмоқда.
Иккала ўлканинг чегара олди қишлоқ одамлари сув, ер ва яйлов юзасидан келиб чиққан жанжалли минтақаларда бир бирлари билан кўп маротаба тўқнашган ва ушбу тўқнашувларда бир нечта инсон ҳаётдан кўз юмди ва оғир жароҳат олган. Жорий йилда ҳам икки давлат масъуллари чегара олди аҳолиси ўртасида келиб чиққан низо ва зиддиятларни ҳамда муамммоларни ҳал этиш учун жиддий ҳаракатларни давом эттиришди. Бироқ ушбу барча томонлама уринишлар натижа ва самара бермади. Тожикистон ва Қирғизистон республикалари ўртасидаги 976 километрлик чегарасидан шу кунгача фақат 504 километрлик минтақаси аниқланган ва белги қўйилган. Тожикистон ва Қирғизистоннинг муштарак сарҳадларидаги туманларда яшайдиган аҳоли ўртасидаги доимий ихтилофлар ва шуларнинг асосий сабаби бу йўллар ҳамда сув омборлари устида рўй бермоқда. Иккала юртда ҳам нефт ва газ манбаларининг йўқлиги ва электр энергиясининг танқислиги боис, Тожикистон ва Қирғизистонда турли ҳажмда ва қувватда ишлайдиган Гидро электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга туртки бермоқда.
Ушбу мавзу икки давлатнинг сув манбалари жойлашган минтақалардан фойдаланишга бўлган эҳтиёжларининг ортиши сабабли, улар ўртасида ихтилофлар ва можароларнинг янада авж олганлигини англатади. Икки томоннинг чегара ҳудудларида яшадиган аҳоли ўртасида айниқса Қирғизистондаги Лайлак ва Баткент туманлари ҳамда Тожикистондаги Бобожон Ғофуров ва Исфара туманларининг одамлари орасида келиб чиқаётган бази ихтилофлар қуролли тўқнашувларга сабаб бўлмоқда. Икки томоннинг давлат расмийларидан тортиб чегара расмийларигача бўлган сиёсий доиралар ва делегацияларнинг турли даражадаги музокарлари мавжуд кескин вазиятни юмшатишга сезиларли ёрдам берди дейиш мумкин. Лекин ҳар икки тарафдан бирининг арзимас ҳатти-ҳаракати, иккала мамлакат ўртасидаги ер масаласи бўйича келишмовчиликлардан келиб чиққан можаронинг янада кучайиб кетишига туртки беради. Ўтган йили Қирғизистон давлати Тожикистон билан ихтилофли чегара олди минтақасидаги 10 километрлик масофада белги ўрнатиш учун Тожикистон томонига хабар берган эди.
Қирғизистон томонидан тақдим этилган ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад, 1991 йилда собиқ совет иттифоқининг парчаланиб кетишидан кейин Қирғизистон ва Тожикистон республикалари ўртасида келиб чиққан ер масаласи бўйича низоларни бироз бўлсада юмшатишга умидворлик бўлган. Икки давлат расмийларининг икки томоннинг чегара зоналарини аниқлаш ва белги ўрнатиш зарурлиги борасиги таъкидлари ва ушбу ишларни амалга оширишда тегишли чора-тадбирларни бошлаган пайтда, икки юрт сарҳадларида юзага келган муаммоларни ва мушкилларни ҳал этилишида замин яратилади деган тасаввурлар бор эди. Аммо вақт ўтиши билан айниқса икки мамлакатнинг чегара олди аҳолисининг охирги пайтлардаги қарама-қарши ҳатти-ҳаракатлари ва тортишувлари, давлат расмийларининг барча саъй-ҳаракатлари Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги тарихий муаммоларнинг ва ихтилофларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этишда ва келишмовчиликларни бутунлай ҳал этилишида таъсир ўтказмаганлиги аён бўлди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.