Тожикистон ва Қозоғистонда Наврўз байрами арафасидаги тайёргарликлар
(last modified Wed, 17 Mar 2021 11:07:49 GMT )
март 17, 2021 16:07 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Қозоғистонда Наврўз байрами арафасидаги тайёргарликлар
    Тожикистон ва Қозоғистонда Наврўз байрами арафасидаги тайёргарликлар

Душанбе шаҳрининг марказий майдони қадимий Наврўз байрами муносабатида Миллий янги йил -яъне Наврўз рамзлари билан безатилди.

 Маҳаллий бизнесменлар ташаббуси ва сармояси билан Тожикистон пойтахтидаги Душанбе майдонидда  ушбу қадимий байрамнинг  30 метрлик буғдой униб чиқиши ва бошқа хусусиятларидан иборат рамзлари жойлаштирилди.

 Шу йил коронавирус пандемияси туфайли Тожикистонда Наврўз байрами унча кенг қамровли даражада нишонланмайди, аммо Душанбе шаҳрининг фақат 4 туманида  соғлиқни сақлаш қоидалари ва протоколларини риоя қилган ҳолда ўтказилишга рухсат берилди.

Наврўз халқаро байрам сифатида эътироф этилганидан сўнг, БМТ ва ЮНЕСКО бутун дунё бўйлаб байрамнинг рамзи сифатида Сумалакни танладилар.

Сумалак ориёий қавм -элатлари орасида кенг -тарқалган бўлиб  инсон ризқи бўлган буғдойга бўлган деҳқонларнинг муҳаббатининг нишонаси ҳисобланади.

Қозоғистон президенти  Жомарт Токаев ҳам  твиттер саҳифасида  қадимий анаъаналар бўйича Наврўзда  ёшлар катталарга салом бериб уларнинг  яхши дуоаларини олишади деб ёзди. Токаев шунингдек  Наврўз байрамини  қозоқ халқи учун ҳақиқий бирлик байрамидир деб таъкидлади.

Қозоғистон халқи  Наврўзда қўшинларии ва қариндошларига ташриф буюриб бир *бирига бахт тилайдилар. Шу куни Қозоғистон аҳолиси бирлик ва баракат манбаи сифатида меҳмоларни кутиб олишади. Улар баракат ва хайр манбаи сифатида Наврўзни нишонлайдилар.