Россия ва Қозоғистон 27 миллиард долларга тенг ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар
(last modified Tue, 04 Oct 2016 14:07:14 GMT )
октябр 04, 2016 19:07 Asia/Tashkent
  • Назарбоев Путин
    Назарбоев Путин

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Остона шаҳрида Россия ва Қозоғистоннинг йирик ширкатлари вакиллари иштирокида ўтказилган минтақалараро ҳамкорликларнинг 13 чи йиғилиши чорчубасида Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 27 миллиард доллар маблағига тенг 40 та ҳамкорлик келишув имзоладилар.

Назарбоев ушбу учрашувда  жорий илда Росси президенти билан 8 марта учрашганига тўхталиб,  ушбу мулотқни катта аҳамиятга эга бўлганлигини ҳам алоҳида айтиб ўтди.

Путиннинг сўзларига қараганда ушбу форумда 900 киши қатнашмоқда, улардан 400 таси Россия вакиллари. Шунингдек, икки мамлакат кун тартибида мамлакатлар орасида турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга ҳалал бераётган тўсиқларни олиб ташлаш, туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари бор. Қатнашчилар орасида – асосий вазирликлар раҳбарияти, Россия Федерацияси субъектлари раҳбарлари ва Қозоғистон вилоятлари раҳбарлари бор. Кун якунида Владимир Путин Россияга қайтиши режалаштирилган.