Эроннинг Тожикистондаги элчихонасида Наврўз байрами нишонланди
Наврўз байрами Эрон Ислом Жумҳуриятининг Тожикистондаги элчихонасида тантанали равишда нишонланди.
ИРНА хабарига кўра, Эрон Ислом Жумҳуриятининг Тожикистондаги элчихонасида элчи, элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, бу мамлакатда истиқомат қилувчи эронликлар, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ҳамда маданият ва санъат арбоблари иштирокида Навруз тантаналари бўлиб ўтди. .
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Тожикистондаги элчиси Муҳаммадтақи Собирий йиғилганларни, эронликларни, тожикларни ва Наврўз маданияти ҳавзасидаги барча халқларни бу йилги Шаъбония айёмининг Наврўзга тўғри келиши билан табриклади.
Собирий шунингдек илова қилди: "Эрон Ислом Жумҳурияти ва Тожикистон Республикасининг саъй-ҳаракатлари ва ташаббуси билан дунё миқёсида рўйхатга олинган Наврўз сиёсий чегараларни кесиб ўтди ва халқаро воқеа, тадбир ва муносабат сифатида расман тан олинди."
Анжуманда тожик санъаткорлари Наврўз муносабати билан Эрон шоирларининг шеърларини ўқишди.
Маросим пайтида Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг чет элда яшовчи эронликларга видеомурожаати ва Эроннинг маданий ва Наврўзий дастурларининг видеоклиплари намойиш этилди.