март 25, 2021 13:13 Asia/Tashkent
  • Наврўз Қозоғистонда нур ва баракат рамзидир

Қозоғистонда Наврўз гўзал байрами кириб келишини нишонланадиган қадимий байрамдир.

Қозоғистонда фарвардин ойининг биринчи куни, яъни 22 март куни битлан тўғри келиши сабабли "Наврўз марти" деб номланган. Қозоқларнинг эътиқодига кўра, бу кунда юлдузлар осмонда бошланғич бир нуқтага бориб етади ва барча нарса янгиланиб ер юзида хурсандчилик бошланади. 

Қозоғистонда Наврўз байрамининг расм-русумлари 14 мартдан 23 мартгача бўлиб ўтади ва ҳар куни салом куни, табиат куни, аждодларни хотиралаш куни, тарих куни, билим ва илм куни каби махсус кун сифатида нишонланади. 

Қозоғистон халқи Эрон халқи сингари янги йил бошланишидан олдин уйларини тозалайдилар ва уларнинг эътиқодларига кўра, уйнинг покизалиги янги йил бошланишида манзилдаги одамлардан ёмонлик ва касалликларнинг узоқлашиши сабабига айланади. 

Қозоғистон ёшлари ғам байрам куни ҳайит куни эрталаб қунғироқ қўлида қуғирчоқ билан ром этилмаган отни қуйиб юбориб баҳор фасли кириб келиши ҳақида хабар беришади. 

Наврўз байрами тантаналаридан ташқари от пойгаси, ойтис(шеърият) аёллар ва эркаклар ўртасида ўтказиладиган анъанавий мусобақа ўтказиладиким, қозоқларнинг эътиқодларига биноан агар аёллар ғалаба қозонсалар, уша йил баракатли йил бўлади, кўпкори каби анъанавий мусобақалар ўтказилади. 

Муҳим нуқта шундаки, Марказий Осиё ҳавзасидаги мамлакатларда наврўз байрами маросимлари бир-бирига ўхшайди. 

Қозоғистон халқи маданиятида етти рақами катта аҳамиятга эгадир ва шунинг учун "ош" -"гужа" овқати еттида (гўшт, туз, ёғ,пиёз, буғдой, қурут, иримшик(пишлоқ тури) каби  озиқ-овқат маҳсулотларидан тайёрланади. 

Ёрлиқ