Тожикистон расмийларининг ЕХҲТ амалдаги раиси билан музокаралари
(last modified Sat, 17 Apr 2021 07:05:29 GMT )
апрел 17, 2021 12:05 Asia/Tashkent
  • Тожикистон расмийларининг  ЕХҲТ амалдаги раиси билан музокаралари

Тожикистон Президенти Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Президенти билан учрашувда турли хил икки томонлама масалаларни муҳокама қилди.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) раҳбари Анн Линде  Душанбеда парламентлараро алоқалар, иқтисодиёт ва савдо, таълим ва иқлим ўзгариши масалаларини муҳокама қилдилар ва уларнинг муҳимлигини таъкидладилар.

Замонавий дунёдаги таҳдид ва муаммоларнинг олдини олиш ва уларни йўқ қилиш, шу жумладан терроризм ва экстремизм, гиёҳванд моддалар савдоси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Меҳриддин Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) раҳбари билан учрашиб, Афғонистондаги тинчлик музокараларининг ҳолати, хавфсизлик ва туризм масалаларини муҳокама қилди.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Тожикистонда 1994 йил февралдан бери фаолият юритиб келмоқда ва шу вақт ичида мамлакатда турли дастурларни амалга ошириш учун ўн миллионлаб доллар маблағ ажратди.

 

Ёрлиқ