Россия Қозоғистонда АЭС қуришга тайёр
Россия Қозоғистонда атом электр станцияси қуришга тайёрлигини эълон қилади.
Россиянинг Қозоғистондаги элчиси Алексей Барадавкин ўз мамлакатининг Қозоғистон билан атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш борасидаги ҳамкорлигини юқори баҳолади ва деди: "Агар бу мамлакат ҳукумати атом электр станцияси қуришга қарор қилса, Россия бу ишни бажаришга тўлиқ тайёр".
Россиянинг Қозоғистондаги элчиси Россия минтақавий ва икки томонлама лойиҳаларни амалга ошириш орқали ушбу мамлакат билан муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Қозоғистон президенти Қасим Жӯмарт Тақаев мамлакатда атом электр станциясини қуриш ҳали режалаштирилмаганлигини, агар керак бўлса, бу масалада мамлакатда референдум ўтказилиши мумкинлигини эълон қилди.