Душанбеда Коллектив хавфсизлик шартномаси Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бӯлади
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Мудофаа вазирлари кенгашининг мажлиси 27 апрел куни Тожикистонда ўтказилади. Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо бошқарадиган бу мажлисда Россия, Белорусия, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мудофаа вазирлари, шунингдек, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби Станислав Зас қатнашади.
Хабарда айтилишича, учрашув давомида ҳарбий хавфсизлик масалалари, муаммо ва таҳдидлар ҳамда уларни зарарсизлантириш чоралари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, 29 апрел куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Хавфсизлик Кенгаши котиби Нусратуллоҳ Маҳмудзода бошчилигида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Хавфсизлик Кенгаши Котибият қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтади.