Ҳиндистон ва Қирғизистон махсус ҳарбий кучларининг қўшма машғулотлари
(last modified Tue, 27 Apr 2021 07:31:22 GMT )
апрел 27, 2021 12:31 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон ва Қирғизистон махсус ҳарбий кучларининг қўшма машғулотлари

Қирғизистон-Ҳиндистон махсус кучларининг "Ханжар 2021" деб номланган қўшма машқлари бошланади.

Машқлар икки ҳафта давомида қирғиз ва ҳинд махсус кучлари иштирокида тоғли ҳудудларда ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши курашиш ва уларни йўқ қилишга тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда.

Биргаликдаги машғулотларда махсус кучлар тактик тайёргарлик, тоғ машқлари, ҳарбий тиббиёт, ёнғин машғулотлари, оғир шароитларда ҳужум тактикаси ва омон қолиш техникаси ҳамда парапландан сакрашни машқ қилишади. 

Ҳиндистон ва Қирғизистон ҳарбий маъмуриятлари ўртасида махсус қўшинларнинг қўшма машғулотлари ҳар йили ўтказилади.