Афғонистон ва хавфсизлик: Рахмоннинг КХШТ Мудофаа вазирлари билан маслаҳатлашувининг асосий йўналиши
(last modified Wed, 28 Apr 2021 06:57:30 GMT )
апрел 28, 2021 11:57 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ва хавфсизлик: Рахмоннинг КХШТ Мудофаа вазирлари билан маслаҳатлашувининг асосий йўналиши

Тожикистон Президенти Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашадиган делегациялар раҳбарлари билан учрашди.

Учрашув давомида Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон Мудофаа вазирлари, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг бош котиби ва Арманистон кучларининг ташкилотдаги вакили Имомали Раҳмон билан фикр алмашдилар.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатларнинг сиёсий, ҳарбий, ҳарбий-техник соҳаларда ҳамкорлиги, терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддалар савдоси, трансмиллий уюшган жиноятчилик каби глобал таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда курашиш, минтақавий хавфсизлик, Афғонистондаги вазият ва Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги давлат чегараси муҳофазасини кучайтириш учрашув давомида муҳокама қилинган масалалардан эди.

Мудофаа вазирлари кенгашининг сешанба кунги йиғилиши Тожикистонда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг амалдаги раислиги даврида бўлиб ўтган биринчи тадбирдир.

Ёрлиқ