Қирғизистон элчиси Тожикистон ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
(last modified Thu, 29 Apr 2021 05:40:55 GMT )
апрел 29, 2021 10:40 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон элчиси Тожикистон ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
    Қирғизистон элчиси Тожикистон ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги қирғиз чегарачиларининг амалга оширган сайъ-ҳаракатларига аксиламал кўрсатиб, Қирғизистоннинг Душанбедаги элчисини вазирликка чақирди.

Тожикистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Ҳусейнзода қирғиз чегарачиларининг иккита тожик болаларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатларига эътироз билдириб, Қирғизистоннинг Душанбедаги элчиси Рустамбековга эътирозли нотани топширди.

Бу нотада Душанбе Суғд вилоятидаги Исфара шаҳри Ворух жамоатининг  Колик минтақасида икки нафар тожик ёш болаларга нисбатан қирғиз чегарачиларининг нофонуний хатти-ҳаракатидан чуқур хавотирланишни изҳор этди. 

Ҳусейнзода ноқонуний ушбу хатти-ҳаракатни қабул қилиб бўлмайдиган ва чегара минтақасида кескинликни ижод этиш ҳаракат деб билиб, у жиноятчиларни зудлик билан жазолашга ва натижани Тожикистонга эълон қилишга чақирди. 

25 апрел куни Қирғизистон чегарачилари икки тожик мол боқаётган ёш болани ўғирлаб кетишди ва калтакладилар. 

Ворух жамоатида истиқомат қилувчи аҳолининг айтишича, бу иккита ёш бола Тожикистон назоратида бўлган икки мамлакат ўртасидаги тортишув сабабига айланган минтақада калтакландилар. 

Ёрлиқ