Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганларнинг сони кўпаймоқда
(last modified Fri, 30 Apr 2021 11:37:41 GMT )
апрел 30, 2021 16:37 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганларнинг сони кўпаймоқда
    Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганларнинг сони кўпаймоқда

Қирғизистон Тожикистон ва ушбу мамлакат ўртасидаги чегарада юз берган тўқнашувда 13 киши ҳалок бўлди,-деб эълон қилди.

Эрон телерадио компаниясининг хабарига кўра, Қирғизистон хавфсизлик қўмитаси ўз баёнотида, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида юз берган тўқнашувда 11 мингу 500 нафарга яқин одамлар минтақани тарк этишди,-деб эълон қилди. 

Бу баёнотда, "Исфара" ва "Боткент" минқасидаги чегарада вазъият оғир деб келтирилган. 

Тожикистон расмийлари ҳам Қирғизистон билан ушбу мамлакатнинг чегарасида юз берган тўқнашувда Тожикистоннинг 3 нафар фуқароси ва 31 киши тан жароҳати олди,-деб эълон қилишди. 

Қирғизистон соғлиқни сақлаш масъуллари бундан олдин ушбу тўқнашувда бир қирғиз ҳалок бўлган ва бир неча нафар ярадор бўлган,- деб эълон қилган эди. 

Чегаралар демаркация қилинмагани ва чегара линиясининг ноаниқ бўлгани Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара минтақаларида истиқомат қилувчи аҳолининг ўртасида тўқнашувлар содир бўлиши сабабига айланган ва баҳсли минтақада яшовчи аҳоли сув ва мол боқиш маконлари учун бир неча маротабалар ўзаро тўқнашишдиким, бир неча киши ҳалок ва ярадор бўлишди.