май 05, 2021 14:59 Asia/Tashkent
  • Эмомали Раҳмоннинг ёрдамчиси Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзода Ўзбекистондаги Тожикистон элчиси лавозимига тайинланди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон фармони билан Абдужаббор Раҳмонзода Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Asia-Plus.

Мазкур тайинловдан аввал, Абдужаббор Раҳмонзода Тожикистон президентининг ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Тожикистон давлат телерадио раиси, таълим ва фан вазири, Тожикистон давлат педагогика университети ректори лавозимларида ишлаган.

Ёрлиқ