Қирғизистон президенти ушбу мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашни таъкидлади
Қирғизистон президенти ушбу мамлакатнинг асосий қонунининг янги нучхасини имзолаганидан сўнг, халққа йўллаган ўз паёмида, мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва қуролли кучларда ислоҳот киритиш зарурлигини таъкидлади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз паёмида, армияни махсус ўқитилган бўлинмаларга мувофиқ равишда ташкил этишлари ва ҳар хил ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш учун техника билан жиҳозланган бўлиши керак,-деб айтди.
Жапаровнинг паёмида Қирғизистоннинг хавфсизлиги ва ер яклихтликларига таҳдид солувчи ҳодисаларнинг шоҳидига айланмоқдамиз, шунинг учун барқарорлик ва тинчликни муҳофазат этиш учун барча зарур чоралар кўрилган ва биз чегара ҳодисасида қурбон бўлганларниннг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва энг қисқа муддат давомида оддий яшаш шароитлари ва уни қайта қуриш учун кераклик ҳаракатни амалга ошираман,- деб келтирилган.
Қирғизистон президенти истиқлолга эришганидан бўйн мамлакатидаги мушкулотларга ишора этиб, халқнинг маънавий, маданий ва анъанавий қадриятларининг бузилиши, жамиятда бирдамликнинг йўқлиги, давлат бошқарув системасидаги инқироз, иқтисоднинг заифланиши ва муҳим манбалар ва марказларда мамлакатнинг хорижий кучларга қарам бўлиб қолганини танқид қилди.
Қирғизистон президенти ўзининг ташқи сиёсати ҳақида таниқли ташқи сиёий лойиҳа бўлган Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилишни давом эттиришини айтди.