Имомали Раҳмон КХШТ ташқи ишлар вазирларини қабул қилди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрида КХШТга аъзо давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилганида бу йиғилиш қарорлари ва тожик томонининг ташкилотнинг муваққат раиси сифатидаги устувор вазифасини муҳокама қилди.
Учрашувда Тожикистон президенти шунингдек, Тожикистон КХШТ ташкилотига раислиги даврида белгиланган устуворликларидан келиб чиққан ҳолда аъзо давлатларни самарали қўллаб-қувватлашни давом эттирмоқда деб таъкидлади.
Бу учрашувда шунингдек КХШТ доирасида мамлакатларнинг ҳамкорликлари, минтақа хавфсизлигини таъминлаш, Тожикистон ва Афғонистон чегарасининг имкониятларини кенгайтириш учун ташкилот дастурларини ижро этиш, Халқаро ҳамжамиятни таҳдид қилувчи хатарлар жумладан терроризм, уюшган жиноятчиликка, экстремизм ва гиёҳванд моддаларга қарши қўшма раившда кураш оли бориш масалалари кўриб чиқилди.
Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти 1992 йилда Арманистон, Белоруссия, Қазоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Озарбайжон Республикаси ва Грузия иштироки билан ташкил этилган эди. бу мамлакатлар 2002 йилда бу ташкилотни ҳарбий бир коалицияга айлантириш қарорига келишди.
Кейинчалик Грузия, Озарбайжон ва Ўзбекистон мамлакатлари ушбу ташкилотдан чиқди. Бу ташкилот 2004 йили 2 декабрда БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи аъзо сифатида қабул қилинди.
Ушбу ташкилотнинг асосий мақсадларидан бири бу НАТО ва АҚШнинг минтақадаги кенгайиши ва таъсирини чеклашга қаратилган.