Россия: Тожикистон ва Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базаси жойлаштирилмайди
(last modified Tue, 25 May 2021 08:30:39 GMT )
май 25, 2021 13:30 Asia/Tashkent
  • Россия: Тожикистон ва Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базаси жойлаштирилмайди
    Россия: Тожикистон ва Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базаси жойлаштирилмайди

Россия президентининг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили Ўзбекистон ва Тожикистонда АҚШ ҳарбий базасини ташкил этилмаслигини маълум қилди.

Россия президентининг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили Замир Кобулов Wall Street Journal газетасининг  Вашингтон давлатини Марказий Осиё /Тожикистон, Ўзбекистон/ республикаларида ўз ҳарибй базасини ташкил этишга қизиқаётгани тўғрисидаги хабарига билдирган муносабатида, Россия расмиййларини тожик ва ўзбек ҳамкасблари билан  суҳбатларида ҳозиргача бу мамлакталарда АҚШ ҳарбий базасини жойлаштириш бўйича уларга ҳеч қандай расмий таклиф билдирмаганини маълум қилган. Иккинчидан  Тожикистон ва Ўзбекистон расмийлари  бу масалани амалга оширилмаслигини таъкидлашмоқда, бинобарин  биз қарши чиқишимиз шарт ҳам эмас дея изоҳлади.

Замир Кабулов шунингдек  Тожикистонда бундай қарорлар қабул қилиш учун КХШТ маъқуллашиши керак. Ўзбекистон КХШТга аъзо бўлмаса-да,  Россия билан  стратегик шериклик ҳужжатни имзолагагн. бундан ташқари мамлакат қонунларидан бири ўз ҳудудида ҳарбий базаларни ташкил этишни тақиқлайди деб  қўшимча қилди.

 ОАВга кўра,   Wall Street Journal нинг АҚШлик манбалари бу мамлакат коалиция кучлари Афғонистонни тарк этганидан кейин  ўз ҳарбийларини Марказий Осиёда хусусан Тожикистон ва Ўзбекистонда жойлаштирилиши мумкинлиги ҳақида тахмин  қилишган.

 

 

Ёрлиқ