Тожикистонда ИШИД террористик гуруҳининг 4 амалиётининг олди олинган
(last modified Fri, 22 Jul 2016 14:53:28 GMT )
июл 22, 2016 19:53 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода
    Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода

Тожикистон Ички ишлар вазири мамлакатда ИШИД террористик гуруҳининг 4 амалиётининг олди олинганлиги борасида хабар берди.

Тожикистон хавфсизлик марказлари портлатиш учун ҳужумлар режаси ИШИД террористик гуруҳининг дастури билан тайёрланган аммо Тожикистоннинг ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик масъуллари бу режалар амалга оширилишининг олдини олиб, жиноятчиларни қўлга олган, деди Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Душанбе шаҳрида ўтказилган матубот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, бу амалиётлар Душанбе, Хўжанд ва Панжакент шаҳарларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Раҳимзоданинг сўзларига кўра, Тожикистоннинг 1661 фуқароси халқаро полиция томонидан таъқиб этилиб, улардан Тожикистонда тақиқланган исломий партиянинг раҳбари Муҳиддин Кабирий ва яна 1400 киши террористик фаолиятларда айбланмоқда.