Қозоғистонда қатағон қурбонлари хотирланди
Қозоғистон президенти 20- чи аср бошларида мамлакатда сиёсий қатағон қурбонларини хотирлаш кунида ушбу фожиаларнинг такрорланишига йўл қўймасликка ваъда берди.
Қозоғистон президенти Жомарт Токаев сиёсий қатағон қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан қозоғистонликларга мурожаат қилиб, ўтган асрнинг биринчи ярмидаги сиёсий репрессиялар собиқ Совет Иттифоқининг миллионлаб фуқаролари ҳаётини фожеага айлантириди ва кўп инсонларни сургунликда яшаши ва қурбон блўлишига олиб келди деб қўшимча қилди.
Токаев ўз сўзларида бу даврда Қозоғистонда 100 мингдан ортиқ одам ноҳақ ҳукм қилинди ва уларнинг қарйиб 4 дан бири ўлимга маҳкум этилди деб аниқлик киритди.
Қозоғистон президенти шунингдек ушбу фожеалардан ташқари бизнинг миллатимиз генофондига жиддий зарар етказган ҳалокатли очарчликни ҳам бошдан еказган деб эълон қилди.
Қозғистон ўз тарихидаги энг қайғули саҳифаларидан бири бўлган қатағон ва ё репрессия даври қурбонларини хотирлаш кунини ҳар йили ўтказади.
Шу йилларда Қозоғистондаги мажбурий иш лагерларига 5 миллион одам сургун қилинган.
1921-1954 йилларда 100 минг киши қамоққа олиган ва улардан 25 минг нафари ҳам ўлимга маҳкум қилинган.