Тожик- қирғиз чегарасидан икки мамлакат қўшинлари чиқарилади
Тожикистон ва Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари чегара постларини ҳар икки тарафдан 3 километр ичкарига кўчириш, қўшинларни, ҳарбий қурилмаларни доимий жойларига қайтариш ва чегарада фақат штатдаги чегара нарядларини қолдиришга келишиб олган.
5 июн куни «Қорамиқ» чегара участкасида Тожикистон ва Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари Саймўмин Ятимов ва Қамчибек Тошиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Музокаралар якунида Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича давлат комиссияси қўшма баёнот имзолади деб қилган Кун сайти.
Қайд этилишича, томонлар чегара постларини ҳар икки тарафдан 3 километр ичкарига кўчириш, қўшинларни, ҳарбий қурилмаларни доимий жойларига қайтариш ва чегарада фақат штатдаги чегара нарядларини қолдиришга келишиб олган.
Шунингдек, мазкур участкадаги яйловлардан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилинган.
Бундан ташқари, протоколга кўра, давлат чегарасидаги ҳар қандай ҳаракатлар томонлар раҳбарлари билан аввалдан келишилади, томонларнинг чегара нарядлари белгиланган чизиққа риоя қилади.
4 июн куни тожик-қирғиз чегарасида нохуш вазият юз берди.