Афғонистон Мудофаа вазирлиги нотиғи: Қундуз уруши Марказий Осиё экстремистлари томонидан бошқарилмоқда
(last modified Sat, 08 Oct 2016 09:13:12 GMT )
октябр 08, 2016 14:13 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Мудофаа вазирлиги нотиғи Ўзбекистон исломий ҳаракати ва Ансоруллоҳ
    Афғонистон Мудофаа вазирлиги нотиғи Ўзбекистон исломий ҳаракати ва Ансоруллоҳ

Афғонистон Мудофаа вазирлиги нотиғи Ўзбекистон исломий ҳаракати ва Ансоруллоҳ экстремистик гуруҳларии Қундузга қарши ҳужумларни бошқаришмоқда деб айтди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Афғонистон Мудофаа вазирлиги нотиғи Давлат Вазирий бу мамлакат оммавий ахборот воситаларига берган интерьвюсида, Қундуз вилоятидаги қуролли тўқнашувларда Ансоруллоҳ ва Ўзбекистон исломий ҳаракати каби экстремистик гуруҳлар бевосита тарзда қатнашишмоқда деб айтди.

У ўз сўзларида  Афғонистон давлат кучларига қарши  бу урушда Ансоруллоҳ ва   Ўзбекистон исломий ҳаракати жангарилари томонидан бошқарилаётганлигига тўхталиб,  Қундузда юз берган сўнгги тўқнашувларда  Африка, Покистон, Филиппин, Бангладеш, Хитой, Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган жангарилар қатнашишмоқда деб айтди. Унга кўра, Қундуз вилоятини Марказий Осиё мамлакатларига яқин жойлашгани туфайли мазкур тўқнашувларда  асли Марказий Осиёлик бўлган экстремистлар Афғонистон давлатининг ҳарбий кучларига қарши урушмоқдалар.

 

Ёрлиқ