июн 13, 2021 14:41 Asia/Tashkent
  • Туркманистон ва БМТ вакиллари Ашхобод давлатининг соғлиқни сақлаш тизимини такомилаштириш бўйича маслаҳаташдилар
    Туркманистон ва БМТ вакиллари Ашхобод давлатининг соғлиқни сақлаш тизимини такомилаштириш бўйича маслаҳаташдилар

Туркманистон ТИВ раҳбари ўринбосари БМТ вакиллари билан виртуал учрашувида бу мамлакатда " Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш" лойиҳаси ҳақида суҳбатлашди.

Туркманистон ташқи ишлар вазири муовини  Вафо Хожаев  БМТнинг гуманитар масалаларини мувофиқлаштириш бўйича бюроси директори Farya Von Grot  ва координатор  Kristin Vigand билан виртуал шаклидаги суҳбатида  бу ташкилот билан соғлиқни сақлаш ва даволаш хусусидаги қўшма лойиҳаларни ижро этилишини сўради.

У ўз сўзларида, Туркманистон соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш лойҳасининг мақсади илгари кўрилмаган потенсиалдан  фойдаланишдир деб қўшимча қилди.

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси бош директори ҳам ушбу лойиҳани Туркманистоннинг коронавиурс касалликига қарши курашиш ва тиббиёт ходимларига ғамхўрлик қилиш қобилиятини ошириш йўлидаги қадам де таърифлади.

Мазкур лойиҳа доирасида  2022 йил март ойигача Ашхободда касалхоналар, тиббиёт марказлари ва соғлиқни сақлаш бўлимларини ўз ичига олган 15 тиббий муассасалар ташкил этилади ва мамлакатнинг барча ҳудудлари тиббий асбоб -ускуналар билан таъминланади.

Ўтган йили ҳам БМТ ваколахонаси дунё бўйлаб минглаб лойҳаларни амалга оширди ва  80 дан ортиқ мамлакатлардаги қиймати 2,2 миллиард доллардан ошиқ лойиҳаларни қўллаб- қувватлади деб изоҳлади БМТнинг гуманитар масалаларини мувофиқлаштириш бўйича бюроси директори, Farya Von Grot .

Ёрлиқ