Имомали Раҳмон ШҲТ котиблари билан учрашувида хавфсизлик масалаларни муҳокама қилди
(last modified Thu, 24 Jun 2021 06:25:25 GMT )
июн 24, 2021 11:25 Asia/Tashkent
  • Имомали Раҳмон ШҲТ котиблари билан учрашувида хавфсизлик масалаларни муҳокама қилди
    Имомали Раҳмон ШҲТ котиблари билан учрашувида хавфсизлик масалаларни муҳокама қилди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Шанхай ҳамкорлик кенгаши делегациялари раҳбарларини қабул қилди.

Имомали Раҳмон 16 чи йиғилишини ўтказиш мақсадида  Душанбега келган ШҲТ кенгашлари делегациялари раҳбарлари билан  мулоқот қилди.

Имомали Раҳмон ШҲТ котиблари билан  Халқаро терроризм , экстремизм, сепарататизм, трансмиллий уюшган жиноятчликка айниқса қурл ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши биргаликда курашиш бўйича ҳамкорлик масалалари  юзасидан фикр алмашди.

Бу учрашувда  ШҲТнинг аксилтеррор минтақавий тизилмаси минтақавий хавфсизликни таъминлашда ва замоанвий дунё таҳдидлари ва муаммоларига қарши курашиш учун аъзолар ўртасидаги муносабатларини мустаҳкамлашда самарали рол ўйнаши мумкинлиги айтилди.

Бундан ташқари коронавирус пандемияси пайтида аъзо давлатларнинг ахборот хавфсизлиги, кибержиноятчиликка қарши биргаликда курашиш ва биологик ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлиги масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон вакиллари ва ШҲТниг терроризмга қарши зонаси ижроия қўмитаси директори Жумахон Ғиёсов ҳам қатнашди.

 

Ёрлиқ