Афғонистоннинг яна 300 дан ортиқ ҳарбийлари Тожикистонга қочиб ўтган
(last modified Sun, 04 Jul 2021 08:27:35 GMT )
июл 04, 2021 13:27 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг яна 300 дан ортиқ ҳарбийлари Тожикистонга қочиб ўтган
    Афғонистоннинг яна 300 дан ортиқ ҳарбийлари Тожикистонга қочиб ўтган

Толибон билан оғир жанглардан кейин афғон ҳарбийлари шахсий таркибни сақлаб қолиш мақсадида Тожикистон чегарасини кесиб ўтишга мажбур бўлган.

Тожикистон давлат чегара хизмати  «Толибон» ҳаракати билан жанглардан сўнг чекинишга мажбур бўлган 300 нафардан ортиқ афғон ҳарбий хизматчиларини республика ҳудудига киритганини маълум қилди.

300 дан ортиқ афғон ҳарбий кучлари ўз ҳаётини сақлаш мақсадида Тожикистонга 5-сонли Истиқлол чегара божхона пункти ва 6-сонли Сари Ғор пункти орасидан киришган.

Жорий йилнинг 3 -июлида  Афғонистондаги Бадахшон вилоятининг  Хоҳон тумани Овез, Роғистон қишлоқлари ҳамда  Зиракий қишлоғи бутунлай Толибон назоратига ўтганди.

Тожикистон чегарачилари орқага чекинаётган афғон қўшинларига инсонпарварлик тамойиллари ва яхши қўшничилик асосида бу мамлакат ҳудудига киришига рухсат беришди.

 

Ёрлиқ